

Келишувда Чемпионлар Лигасида қатнашмагани сабабли римликларга қарши жарималар кўзда тутилган эди. "Бўрилар" ўтган мавсумда Европа Лигасида ўйнашди, бу йил эса – мусобақанинг 1/16 финалига чиқишди.
Клуб янги техник ҳомий билан шартнома тузмоқчи ва New Balance билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport.
Америка компанияси "Рома"га 4 миллион евро, форма ва атрибутлар савдосидан тушган маблағнинг катта қисмини тўлашга тайёр.




