"Рома" Майорални 15-20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олади. Ўйинчи Римга учиб келди
02 окт 2020 14:23
Янгиликлар
"Рома" Майорални 15-20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олади. Ўйинчи Римга учиб келди
"Реал" форварди Борха Майораль "Рома"га ижара асосида ўтади.
Испаниялик футболчи Римга бугун эрталаб учиб келди. Ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг римликлар билан шартнома имзолайди.
Қайд этиш керакки, "Рома" Майорални харид қилиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олади. Рим клуби ўйинчини 2021 йилда 15 млн евро, 2022 йилда эса 20 миллион евро эвазига харид қилиши мумкин.
Трансфер олдидан 23 ёшли форвард "Реал" билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Олдинги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар