"Рома" Лукакуни сотиб олади
21 ноя 2023 22:51
Янгиликлар
Ушбу мавсумда ижара асосида "Рома"да 14 ўйинда 9 гол урган футболчи кеча Озарбайжон дарвозасига 4 марта йўл топди.
Шундай ҳолатда бўлса-да, "Челси" ёзда Лукакуни сотиб юбормоқчи. Ўз навбатида "Челси" қишда марказий ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Бельгияликнинг трансфер суммаси 37 млн фунтга баҳоланмоқда. Агарда Ромелу шундай ўйин кўрсатишда давом этса, "Рома" ҳам уни сотиб олади. Жамоа устози Жозе Моуринью ҳам футболчининг клубда тўлақонли қолишини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2021 йилнинг ёзида 115 млн евро эвазига "Челси"га ўтганди.
Фикрлар