

Римликлар матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар чоршанба куни кечқурун битим имзолашган.
"Рома"нинг The Friedkin Group'га ўтиши 591 миллион еврога баҳоланмоқда. Маблағлар 31 августга қадар ўтказилиши кутилмоқда.
Бошида Паллотта "Рома"ни Фридкинга 700 млнга сотишдан бош тортган эди, якунда эса коронавирус пандемияси сабаб клубнинг нархи тушиб кетди.
"Рома" бугун Европа Лигаси доирасида "Севилья" билан ўйнайди.



