

"Рома" клуби раҳбарияти маълумотларга қараганда Жозега ўринбосар излашни бошлаб юборган. "Sportmediaset"нинг хабарига кўра, Рим клуби раҳбарларининг орзуси — жамоага Антонио Контени олиб келиш. Италиялик мураббий айни пайтда ишсиз.
Tuttosport"нинг ёзишича, альтернат вариант сифатида "Сассуоло" устози Алессио Дионизи кўрилмоқда.
Қайд этиш лозим, "Рома" 2023/24-йилги мавсум стартини омадсиз бошлади, 7 турдан кейин жамоа 8 очко билан А Серия жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.



