

"Рома" ва "Фейеноорд" ўртасидаги финал учрашувини Иштван Ковач бошқариб боради. Учрашув 25 май куни Тиранада бўлиб ўтади.
Ковачга Василе Флорин Маринеску ва Овидиу Артене ёрдам беришса, швейцариялик Сандро Шерер тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. ВАР тизимида германиялик Марко Фриц ишлайди, унга ҳамюртлари Кристиан Дингерт ва Бастиан Данкерт ёрдам беради.



