“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор

Khoja
28 июн 2025
“Рома“ ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли ҳужумчисига “Зенит“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокараларни бошлаб юборишган. Россия жамоаси ҳужумчининг трансфери учун 20 миллион евро ажратишга тайёр. Футболчининг ўзи учун эса йилига 5 миллион евро беришни режа қилган.

Тэмми Абрахам ўтган мавсум “Милан“да ижарагада ҳаракат қилди. У 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 7 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: soccer.ru