

"Жаллоросси" раҳбарияти португалиялик форвард учун яхшигина пул сарфлашга тайёр, сабаби жамоа А Серияда келаси мавсум якунларига кўра тўртликка кирмоқчи.
Гедеш "Рома"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда, аммо 2024 йилга қадар шартномаси мўлжалланган "Валенсия" билан битимни узайтиришга рози бўлиши мумкин.
25 ёшли португалиялик ўтган мавсум испан клуби сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та ассист қайд этди.



