"Рома" директори: "Роналдуга қизиқиш? Ғирт сафсата"

Mirjalol Normatov
20 ноя 2022
"Рома" бош директори Тиагу Пинту 2022 йил ёзида Криштиану Роналдунинг трансфери бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Италия матбуоти бизнинг трансфер режаларимиз ҳақида кўп гапиришаётгани менга ёқмаяпти. Ҳар куни! Португалияда эса барчаси яхши - трансферлар ойнасига яқин қолгандагина барча уйғонишни бошлайди.

Ҳақиқат шундай, бизда Роналду варианти умуман бўлмаган. Барчаси сафсата. Балки шунчаки ватандош сифатида Роналду ва Моуринью бирга гаплашишгандир. Бироқ бунинг трансферга ҳеч қандай даҳли йўқ", - деди Пинту.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato