"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди
08 дек 2022 15:59
Янгиликлар
"Рома" Депай вакиллари билан музокараларни бошлаб юборди
Италия пойтахти клуби "Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депайни жамоага жалб қилишга ҳаракат қилади.
Жозе Моуринью бошчилигидаги жамоа 28 ёшли Нидерландия терма жамоаси футболчисини текинга қўлга киритмоқчи. Бироқ Каталония клуби ушбу келишувдан 2 млн евро ишлаб олмоқчи.
Депайнинг янги клубга ўтиши деярли аниқ. Томонлар ўзаро келишиб олиши ва форвард маошининг кўзга кўринарли даражада камайишига рози бўлиши керак бўлади.
Мемфис Депай жорий мавсум "кўк-анорранглилар" таркибида Ла Лигада атиги 2 марта майдонга туширилди ва 1 та гол урди. У мундиалнинг 4 та ўйинида худди шундай натижа кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар