"Рома" Де Росси билан А Сериянинг 11та учрашувида 26 очко тўплади

Aslanov Jasurbek
7 апр 2024
Даниэле Де Росси "Рома" билан А Серияда ўзининг дастлабки 11та учрашувида очко тўплаш бўйича учинчи натижани кўрсатди.

Италиялик бош мураббий сифатида эълон қилинганидан сўнг римликлар турнирда 26 очко тўплашди - 8та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият.

1994/95 мавсумдан бошланган уч очколик даврда "Рома"да фақат икки мутахассис Де Россидан яхшироқ натижа қайд этган - Руди Гарсия (биринчи 11та баҳсда 31 очко) ва Эусебио Ди Франческо (27 очко).

А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta