"Рома" Чемпионлар лигасини тарк этса Ди Франческо истеъфога чиқарилади

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019
"Рома" бош мураббийи Эусебио Ди Франческо истеъфога чиқиши мумкин.

Маълумотларга кўра, агар "Рома" Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқмаса, Ди Франческо ишсиз қолади.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг илк ўйинида римликлар "Порту"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Жавоб ўйини 6 март куни Португалияда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com