"Рома" Азмун бўйича таклифларни рад этмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
23 янв 2024
"Рома" трансфер ҳуқуқи "Байер"га тегишли бўлган, бироқ ҳозирда ижара ҳуқуқи асосида Рим клуби шарафини ҳимоя қилаётган Сердар Азмунни қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумотларга қараганда, римликлар футболчи бўйича таклифларни рад этмоқда. Улардан бири — "Севилья"дан. "Рома"нинг янги бош мураббийи Даниэле Де Росси эронлик футболчи жамоанинг бир бўлаги бўлиб қолишини истайди.

Агарда яхши таклиф бўлса "жаллоросси" сафини форвард Андреа Белотти тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо