

Манбанинг хабарига кўра, Рим клуби спорт директори Пинто аллақачон "канонирлар" раҳбарияти билан боғланиб, футболчи билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганиб чиққан. "Рома" инглиз футболчисини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.

Футболчининг ўзи ҳам "Арсенал"да барқарор ўйин амалиётига эга бўлмагани учун жамоани тарк этишга тайёр.
Жорий мавсумда англиялик футболчи "Арсенал" сафида барча турнирларда 11 та ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.



