Рожерио Сени «Сан-Паулу» бош мураббийига айланди

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2016
«Сан-Паулу» собиқ посбони Рожерио Сени айнан шу клубга бош мураббий этиб тайинланди.

У Бразилия чемпионати тугашига 2 тур қолганида ишдан бўшатилган Рикардо Гомеснинг ўрнини эгаллади.

Сени жамоани 2017 йилги мавсумга тайёрлайди ва 5 декабрь куни расман бош мураббий сифатида таништирилади.

Тўпурар дарвозабон ўтган йил футболчилик фаолиятини тугатган эди. Сени «Сан-Паулу» сафида жами 1257та ўйин ўтказиб 131та гол урган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SaoPauloFC