UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин Янгиликлар

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин

“Реал Мадрид” вингери Родриго жамоадаги мавқеидан норози бўлиб, жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

 24 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигасида 13 та ўйин ўтказган (уларнинг 3 тасини асосий таркибда бошлаган) ва фақат 1 та голли пас берган. У жами 359 дақиқа майдонда бўлган — бу 4 та тўлиқ ўйинга тенг ёки ўртача ҳар ўйинда 27 дақиқадан.

ESPN Brasil хабар беришича, Родриго ҳозир ёзга нисбатан кўпроқ норози бўлиб қолган. У январ ойидаги қишки трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.

Ҳозирча Хаби Алонсо қўл остида унинг ҳолати ўзгаришига ишора йўқ. Шу сабабли ҳам футболчи, ҳам клуб, гарчи буни оммавий равишда билдирмаётган бўлсалар-да, келаси трансфер ойнасидаги эҳтимолий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Айтилишича, Родриго агар кетадиган бўлса, Англия Премер-лигаси клубига ўтишни афзал билади. Ҳозирча расмий таклиф йўқ, аммо агар трансфер ойнаси очилишигача унга қизиқиш пайдо бўлса, ҳам ўзи, ҳам клуб, ҳам мураббийлар штаби бу таклифни кўриб чиқади.

Август ойида “Реал” Родригонинг нархини 80–100 миллион евро орасида баҳолаган эди. Шунингдек, “Арсенал” ва “Бавария” томонидан бразилияликка қизиқиш бўлгани хабар қилинган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика