Родриго "Реал Мадрид" билан шартнома муддатини узайтирди

Оқил Абдубарноев
2 ноя 2023
Бразилиялик футболчи Родриго "Реал Мадрид" билан амалдаги шартнома муддатини узайтирди.

22 ёшли вингер 2028 йилгача мўлжалланган янги битим имзолади. Хабар қилинишича, шартномада 1 миллиард евро миқдорида товон пули кўзда тутилган.

Бразилиялик футболчи Мадрид клубида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У "Реал" сафида 179 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: realmadrid.com