

Бразилиялик машҳур чарм тўп устаси Робиньо тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилинди. Футболчи 2013 йил Миландаги барларнинг бирида 22 ёшли аёлни зўрлагани учун ушбу жазога лойиқ кўрилди. Робиньонинг қилмиши учун 2017 йилнинг ўзида тўққиз йиллик жазо ҳукми ўқиб бўлинганди. Аммо собиқ футболчи Италия судига аппеляция киритганди. Якунда, Италия суди футболчи киритган апелляцияни қаноатлантирмади. Шу тариқа, Робиньо 9 йилга қамаладиган бўлди.
Рим суди ушбу жиноят иши ёпилганини ва бу масалага бошқа қайтилмаслигини қўшимча қилди. Бразилия қонунлари мамлакат фуқароларини экстрадиция қилишни таъқиқлайди. Бу эса Робиньо қамоқ жазосини катта эҳтимол билан Бразилияда ўташини англатади.



