

36 ёшли ўйинчи Бразилия клуби билан 2021 йилнинг февралига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Унинг маоши бир ой учун 1500 бразил реал (271 доллар)ини ташкил этади. Бу ҳақда "Сантос" расмий сайти хабар бермоқда.
Робиньо - "Сантос" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг сўнгги клуби "Истанбул" бўлган эди ва у турк клубидан августда кетган эди.




