

“Яхши ўйин. Ўйин охирида бироз куч етмади. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсак, мен терма жамоага икки ҳафталик таътилдан сўнг келиб қўшилдим. Ҳеч ким билан таниш эмасдим, аммо йигитлар ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилиш имконини берди. Менга иккала жамоанинг ҳам биринчи бўлимдаги ўйини ёқди. Ҳамма ушбу футболдан лаззат олди: юқори прессинг қилинди, ҳужумлар уюштирилди ва хавфли вазиятлар яратилди”, — дейди Гозенс.



