Роберто Мартинес: “Англия устидан эришилган ғалаба мен учун ажойиб совға бўлди”

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2020
Бельгия терма жамоаси устози Роберто Мартинес Миллатлар Лигаси 5-турида Англия устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу менинг Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидаги 50-ўйинимга ажойиб совға бўлди. Ўйинни жуда яхши бошладик, бироқ иккинчи бўлимда қийинчиликлар пайдо бўлди. Сен иккита гол урар экансан, кейин футбол ўйнаш яна ҳам қийинлашади. Энди эса чоршанба куни уч очко олишимиз учун яна бир синовни енгиб ўтишимиз керак бўлади”, — дейди Мартинес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA