

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини "Олтин тўп" соврини ҳақида гапирди.
"Менинг ўйинчиларим бу рўйхатда ростдан ҳам кучли бўлганликлари учун борлар. Менинг фикримча, бу соврин Жоржиньога берилиши керак. У ҳамма нарсани ютди ва "Олтин тўп"га лойиқликини исботлади. Жоржиньодан бошқаси бу совринни олса, жуда ғалати бўлади", -дейди Роберто Манчини.



