UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  9 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  1 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  1 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  33 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6

Роберто Карлос футбол тарихидаги энг яхши футболчи кимлигини айтди Янгиликлар

Роберто Карлос футбол тарихидаги энг яхши футболчи кимлигини айтди

“Реал”нинг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос бразилиялик Роналдони футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашини айтди.

“Роналдо машғулотларда алоҳида ажралиб турарди. Шубҳасиз у энг кучли футболчи. Бундай футболчи бошқа туғилмаса керак. На Неймар, на Криштиану ва на Месси у билан тенглаша олмайди. Роналдо-бетакрор.

Ўйлашимча, бизнинг давримизда гол уриш қийинроқ эди. Ҳужум чизиғида ҳаракат қилаётганларга ҳимоячиларга нисбатан кўпроқ босим бўларди. Аммо Роналдо йўқ жойдан вазият яратиб, мақсадига эришарди.

У “Реал”га келишидан олдин ҳам жуда яхши ўйин намойиш этар, аммо кўпчилик унга ишонмасди. У кўпчиликни ҳайратга солганди. 80 минг томошабин унинг майдондаги ҳаракатларидан завқланишани ҳамон ёдимда”, деди Роберто Карлос.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика