Роберт Левандовски: "Бавария" футболдан завқ олиши керак"
16 окт 2017 22:35
Янгиликлар
Роберт Левандовски: "Бавария" футболдан завқ олиши керак"
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ доирасидаги "Селтик"ка қарши бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бу биз учун жуда муҳим ўйин. Иккита учрашувдан кейин 3 очко бу жуда кам. Ҳужумда самарадорликни ошириб, ҳимояда анча тартибли ўйнашимиз керак бўлади.
Юпп Хайнкеснинг биринчи иш ҳафтаси анча унумли бўлди. Мураббий биздан ҳар бир кичик деталларга эътибор қаратшимизни истамоқда. Машғулотдаги ҳар бир пас, ҳар бир дарвоза томон йўлланадиган зарба муҳим аҳамиятга эга. Нафақат ўйинда, балки машғулотлар пайтида ҳам тўлиқ консентрация билан ишлашимиз лозим.
"Бавария" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиши, футболдан завқ олиши керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар