Роббен: "Қатардаги йиғин пайти сафга қайтишга умид қиламан"

Narzulla Saydullayev
21 дек 2013
"Бавария" ярим ҳимоячиси Ариен Роббен Германия Кубоги 1/8 финали доирасида бўлиб ўтган "Аугсбург"га қарши ўйинда жароҳат олганидан хабарингиз бор.
Тузалиш жараёнини бошидан ўтказаётган футболчи қишки ўқув-йиғин машғулотлари пайти майдонга қайтишга умид қилмоқда.

- Шукурки, тузалиш жараёни кўнгилдагидек кечмоқда. Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо мени қийнаётган муаммо шуки, Қатардаги йиғинда иштирок эта олишим масаласи ҳамон очиқ турибди. Тезроқ майдонга қайтсам яхши бўларди, - деди голландиялик хабвек.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" қишки йиғинни Қатарда олиб боришни режалаштирган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport1.de