Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида "Трабзонспор"га учта гол урди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди

Alisher
9 ноя 2024
Туркия Суперлигаси 12-тур доирасидаги "Ризеспор" — "Трабзонспор" ўйини бўлиб ўтди.


Мезбонларнинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз Flashscore талқинига кўра 7,3 баллга лойиқ кўрилди ва икки жамоа ўйинчилари орасидаги энг юқори натижалардан биридир.


"Ризеспор" — "Трабзонспор" 3:1

Голлар: Амир Хаджиахметович (45+10), Бабайиде Давид Акинтола (71), Ибраҳим Олавойин (81) — Эдин Висча (23).



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia