UZ

Сўнгги янгиликлар

05:29"Интер" - "Сампдория" 2:1  0 00:37ПСЖнинг асосий ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирди  5 00:23Лига 1. "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди  1 00:19Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди  5 23:52Икарди рафиқаси билан "Интер" учрашувига ташриф буюрди  12 23:49А Серия. "Наполи" - "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:35Карикатура: "Милан"да Игуаин ва Пентекнинг фарқи  17 23:18Карим Бензема: "Франция термаси жамоасидан чақирув кутмаяпман"  26 22:56Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди   40 22:48"Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Мёнхенгладбах" 1:1  2 21:54Моуриньо Франция чемпионати доирасидаги учрашувга ташриф буюрди  5 21:33Гвардиола Саулни "Манчестер Сити"да кўришни истамоқда  4 21:07АГМК Ар-Риёдга етиб борди   61 21:07Солари: "Уч очко йўқотдик"  37 20:59"Спал" - "Фиорентина" 1:4  0

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан! Янгиликлар

"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди.

Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.


"Ризеспор" "Насаф"га 300 000 $, Ғаниевга 800 000 $ таклиф қилган экан!

2017 йил мавсумдаги ўйинлари ва Суперлиганинг биринчи даврасидаги шижоати Азиз Ғаниевга келадиган совчилар сонини ошириб юборди. Энг қизиғи шундаки, унга бўлган қизиқишдан бозордаги бошқа савдогарлар ҳам хабардор бўлди ва унга кўриксиз шартнома таклиф қила бошладилар.

Ғаниевга илк қизиқиш "Динамо" (Киев) ва "Шахтёр" (Донецк) жамоаларидан бўлди. 2016 йил Туркияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларидан кейин украиналиклар унга жиддий қизиқиш билдира бошладилар. Ғаниев олдида унинг фаолиятига росмана қизиқадиган одам бўлмагани сабаб шекилли бир қанча таклифлар кейинчалик ўз кучини йўқота бошлади. Бу орада "Зенит" жиддий қизиқиш билдиришга тушди. 2018 йил ўртасига келиб узоқ хориждан таклифлар кела бошлади.

Турк футболи вакили Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу мавсум бошида ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар чиқиб қолганидан кейин шу мавзуга қизиқдим.

Мен иккита шартномани шахсан ўзим кўрдим ва афсусландимки, бу трансфер амалга ошмади. Уларнинг бири "Тенерифе" клуби бўлиб испанлар 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик маошни таклиф қилган. Аммо трансфер суммаси кўрсатилмаган, бироқ "Насаф" кейинги трансфердан яхши даромад кўриши мумкинлиги айтилган.

Ўз пайтида Одил Аҳмедов "Анжи"га дастлаб 6 ойга ижарага берилганди. Шартномага кўра, Аҳмедов яхши ўйнаб кетса "Анжи" кейинроқ "Пахтакор" ҳисобига мўмайгина пул ўтказиб бериши керак бўлган. "Пахтакор" таваккал қилган ва Аҳмедовнинг дастлабки трансферидан деярли ҳеч нарса ишламаган, аммо Одил биринчи ўйиндаёқ Гаджиевнинг ишончини оқлаб асосий таркибнинг муқим ўйинчисига айланди. Аҳмедовни бошқа клуб олиб қўйишидан чўчиган "Анжи" кейинчалик "Пахтакор" истаган пулни берганди. Ҳозиргача бу суммани билмаймиз, лекин 2 млн.дан кам бўлмаганини айтишимиз мумкин.

Испанияга Ғаниевнинг ўзи аввало рад жавобини берди. Балки Сегунда салобати босгандир. Шундан сўнг бироз ўтиб "Насаф" почтасига яна бир хат келди, бу сафар "Ризеспор" бошқарув аъзоси Аҳмет Йилмаз Зеҳирўглу бош мураббий билан таваккалга қўл урганди.


Шартнома бандларида қуйидаги суммаларни кўришингиз мумкин:  

1. Ҳеч қандай кўриксиз "Насаф"га 300 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер суммаси.
2. Кейинги сотувдан тушадиган даромаднинг 15% миқдори "Насаф"га.
3. Футболчининг ўзига 3 йилга мўлжалланган тахминан 800 000 АҚШ доллари миқдорида даромад.
4. Белгиланган ўйинларда тўлиқ ўйнаган ҳолда 3 йил ичида яна 100 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули.


Бу айни пайтда Туркия чемпионатида 16-ўринда бораётган клуб томонидан берилган таклиф эди. Афсуски, "Насаф" раҳбарияти бу таклифга рад жавобини берди ва "Ризеспор"дан трансфер суммасини 1 000 000 АҚШ долларига кўтаришни сўради. Бу пайтда "Насаф" ҳали чемпионатни кучли олтиталигини тарк этмаганди. 400 000 АҚШ доллари эса молиявий қийинчилик гирдобига тушиб қолган клуб учун 3 млрд. 200 млн. сўм дегани эди. Бу пул билан "Насаф" Черанни сақлаб қолиши ва ўз таркибидаги футболчиларга маош бериши мумкин эди.

"Насаф"дан бошқа мавзу йўқми дейишга шошилманг. Футболимизнинг савияси шу қадар тушиб кетдики, энди бирон-бир тузук клубдан шартнома келса футболчиларимизни ўзимиз олиб бориб беришимиз керак. Ҳеч бўлмаса шу яхши футболчи сифатсиз чемпионатда қолиб кетмасин. Азиз Ғаниев бугун оғир жароҳатни тузатиш билан банд. Яна қачон унга бундай таклиф тушади билмаймиз. Шу кунгача бизда фақатгина 3 футболчи яхши миқдордаги суммага хориж клубига ўтган, булар Қосимов, Аҳмедов ва Рашидов. Лекин тан олайлик, улар қандай даврда ўйнади, ҳозир қандай давр. Аввало бу трансфер орқали клуб ўз молиявий ҳолатини тўғрилаб оларди, қолаверса футболчи яхшигина даромадга эга чиқарди. Бу пуллар валюта шаклида Ўзбекистонга кириб келган бўларди.



Умид қиламизки, Ғаниев яна жароҳатидан ҳоли бўлгач биз кутган ўйинни кўрсата олади ва албатта Европага кетади.


"Ризеспор"нинг мақсади Ғаниевни 3 йил ўйнатиш бўлмаган. Бу ўртамиёна клуб бўлиб, арзонроқ футболчи топиб бир мавсум ўзида ўйнатади ва "Фенербаҳче", "Галатасарой", "Бешиктош" каби клубларга мўмайгина пулга пуллайди. Ўртамиёна жамоаларнинг тирикчилиги мана шундан иборат. Ёки Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқиб олади ва УЕФАдан яхшигина миқдорда гонарар олади.

Худди шунга ўхшаш "контракт" 2017 йил сўнггида Шерзод Аъзамовга ҳам таклиф этилганди. Ўшанда Малайзия жамоаси 150 000 АҚШ доллари ва футболчи учун яхшигина ойлик маоши таклиф қилган. Аммо "Насаф" бу шартномадан кўра арзонроққа, ўз сардорини энг яқин таъқибчисига сотишни маъқул кўрди.

Латвияда футболчилар бепулга ўйнайди, чунки давлат уларга бир сўм бермайди. Клубларнинг ўзи ишлаб топади. "Ўзбекнефтегаз" жамоаларининг бу йилги қийинчилиги бошқа клублар учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Қачондир клублар ўз аравасини ўзи тортиши керак бўлади. Буни ҳозир ўрганмасак, қачон ўрганамиз?

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +108   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  309
ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
Айни дамда ЛаЛиганинг 24-тури доирасида "Реал" -...  261
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   182
Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади? Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади?
Жума Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Аугсбург" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг