UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Наманганда дахшат ўйин бор  0 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  14 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  2 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  83 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2

"Ривер Плейт" музейи ва стадионига саёҳат. Аргентинанинг номдор клуби тарихи ҳақида мусиқа садолари остида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин Янгиликлар

"Ривер Плейт" музейи ва стадионига саёҳат. Аргентинанинг номдор клуби тарихи ҳақида мусиқа садолари остида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин

Аргентинадаги сафар чоғида мамлакатнинг энг номдор клубларидан бири "Ривер Плейт" клуби музейи ва стадионига ташриф буюрдик.

Мақолага шўнғиш аввалида зерикиб қолмаслигингиз учун ҳамда музей муҳити билан янада яқинроқ танишиш мақсадида ушбу иншоотда жаранг сочган наволарни қўшимча қиламиз.


2009 йилнинг 9 ноябрида ташкид этилган "Ривер Плейт" музейида клубнинг шонли тарихига оид қимматбаҳо хазина сақланади. Хазина деганда, фақат олтинни тасаввур қилмайсиз деб ўйлайман. 

Пойтахт жамоаси маҳаллий чемпионат тарихида энг кўп ғолиб бўлган — 37 марта. Сўнгги титул эса 2021 йил қўлга киритилган. Қолаверса, клуб 14 маротаба миллий кубок соҳибига айланган. Бундан ташқари, "Миллионерлар" халқаро миқёсда 18 та кубокни ўзиники қилган.

"Ривер Плейт" бир вақтнинг ўзида КОНМЕБОЛнинг учта халқаро мусобақасида ғолиб чиққан дастлабки ва ягона клуб саналади. Клуб 2000 йилнинг декабрида ФИФА томонидан "Аср клуби" сўровномасида тўққизинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 1990 ва 2000-йилларда Жанубий Американинг энг яхши клуби сифатида эътироф этилган.

"Оқ-қизиллар" азалдан пойтахтнинг бошқа клуби "Бока Хуниорс" билан жиддий рақобат олиб боради. Улар ўртасидаги ўйинлар Суперклассико деб аталади ва улкан тадбирга айланиб кетади.

Музей 3500 метр квадратдан ортиқ майдонни эгаллаган. Замонавий технологиялар ёрдамида клуб тарихи, ютуқларини ўзида жамлаган муҳит акс эттирилган. Шу билан бирга, бинода кинотеатр ҳам мавжуд.

"Ривер Плейт" ўтмишидаги муҳим шахслар, энг чиройли голлар, унутилмас ғалабалар, қўлга киритилган совринлар ҳақидаги маълумотлар, жадваллар, суратлар ва видеолавҳаларни ўзида мужассам этган вақт туннели орқали сайёҳлар клуб ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиши мумкин.

Шунингдек, мажмуада ўтган асрнинг бошларидан то бугунги кунга қадар фойдаланилган либослар бўлими мавжуд. У ерда 1920 йилдаги либосни ҳам учратдик. 

Хуллас, коллекциялар ниҳоятда бисёр. Буни суратларда, имкони бўлса, ўз кўзларингиз билан кўрганингиз маъқул. 

Клуб шинавандалари учун махсус дўкон ҳам очилган экан. У ерда "йўл-йўл чизиқлилар" логоси акс этган қўлқопдан тортиб, пайпоққача топишингиз мумкин. Бироқ жамоа либоси сифатли материалдан тайёрланган шекилли, биз ўйлагандан қимматроқ экан. Яъни банк валюта курси бўйича ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, футболканинг ўзи 1200000–1400000 сўм атрофида нархланган экан. Биз эса эсдалик учун суратнинг ўзи яхшироқ вариант дея ҳисобладик.

"Ривер Плейт" ўз учрашувларини "Estadio Más Monumental"да ўтказади. Бизга ҳамроҳлик қилган ҳамда клуб мухлиси ҳисобланган ҳайдовчининг айтишича, 83 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган стадион ҳамиша ишқибозлар билан тўлиб-тошади. Шу боис, бизда ҳам жамоанинг чемпионат доирасидаги бўлғуси ўйинига чипта топишда муаммо юзага келди.

Келинг, клуб тарихига чуқурроқ ёндашамиз. Етарлича тасаввур ҳосил қилишингиз учун хронологияга суратлар илова қилишга ҳаракат қиламан. Истасангиз, мусиқани алиштириб олинг.


1901 йил

25 май куни Бокадаги икки қўшни жамоа "Ла Росалес" ва "Санта Роса" клублари бирлашиб, "Ривер Плейт" клубига асос солди.

"Миллионерлар"нинг дастлабки президенти Леополдо Бард эди.

28 май

Жамоанинг дастлабки стадиони Дарсена шарқида, Уильсон кўмирхонаси яқинида бунёд этилган.

1906 йил

"Ривер Плейт" Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи билан Дарсенадан кўчириб юборилган. Клуб Сарандида қўналға топган.

1907 йил

Клуб бошига яна кўчиш мусибати тушади, бу сафарги манзил Дарсенанинг ғарби бўлади.

1909 йил

"Ривер Плейт" чемпионатда иккинчи ўринни эгаллайди ҳамда 1901–1911 йиллар оралиғида 9 карра чемпион бўлган "Алумни"ни илк бор мағлубиятга учратади.

1913 йил

"Расинг" майдонида ўтган дастлабки тарихий суперклассикода "Ривер Плейт" Кандидо Гарсия ва Пеннейнинг голлари эвазига "Бока Хуниорс"ни 2:1 ҳисобида енгди.

1913 йил

Йил сўнгида "Ривер Плейт" яна кўчишга мажбур бўлади. Келгуси йилги турнирда иштирок этиш учун жамоа "Ферро"нинг Кабалиттодаги майдонини ижарага олади.

1914 йил

"Ривер Плейт" дастлабки титулини Аргентина ва Уругвай жамоалари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган мусобақада қўлга киритди. Финалда Уругвайнинг "Бристол" жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

1915 йил

"Ривер Плейт" Бокага қайтади. Фақат бошқа кўчага жойлашади.

1920 йил

"Ривер Плейт" чемпионлик унвонини қўлга киритди.

1923 йил

Жамоа Бокадаги стадионнинг ижараси масаласида келиша олмайди ва яна янги бошпана излайди. Бу сафар Талве ва Алвеар ҳудудидаги 40 минг кишига мўлжалланган майдонга кўчади.

1931 йил

Илк профессонал чемпионат ўтказилиш бошланиши билан клуб "Спортиво Буэнос-Айрес"дан Карлос Пьюселни 10000 пьесога сотиб олди ва ўша давр трансфер бозорида инқилоб юзага келтириб, "миллионерлар" лақабини олади.

1932 йил

Орадан бир йил ўтгач, клуб "Тигре"дан Бернабе Феррейрани 35000 пьесога сотиб олди. У эса катта суммани оқлади ва 43 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди.

1932 йил

20 ноябрь куни жамоа "Индепендьенте"ни Феррейра, Пьюсел ва Зателлининг голлари эвазига 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат ғолибига айланди.

1935 йил 

25 май куни клуб раҳбарияти "Монументал" стадионига тамал тошини қўйди.

1935 йил

Тарих саҳифаларидан ўрин олган икки ёш истеъдод — Хосе Мануэль Морено ва Адольфо Педернера Биринчи дивизионда дебют қилишди.

1936 йил

27 сентябь куни "Монументал" стадионининг қурилиш ишлари бошланди.

1936 йил

"Ривер Плейт" бир давра давом этган чемпионат ғолибига айланди. Орадан бир ҳафта ўтгач, 20 декабрь куни "Сан Лоренцо" 4:2 ҳисобида таслим этилади ва клуб Олтин кубокни қўлга киритди.

1937 йил

"Ривер Плейт" кетма-кет икки карра чемпионга айланди. Жамоа турнир давомида 106 та гол уришга муваффақ бўлди.

1938 йил

26 май куни "Монументал" стадионининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 70 мингдан ортиқ томошабин иштирокидаги очилиш баҳсида "Пенарол" 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

1939 йил

Аргентина футболи тўпурарларидан бирига айланган (293 та гол) Анхель Амадео Лабруна 18 июнь куни "Эстудиантес"га қарши ўйинда дебют қилди.

1941 йил

19 октбрь санасида "Ривер Плейт" "Бока Хуниорс"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу клубнинг ашаддий рақиби устидан қозонилган энг йирик ғалабаси бўлиб турибди.

1941 йил

"Ривер Плейт" мамлакат чемпионига айланди.

1942 йил

8 ноябрь куни "Бока"га қарши 2:2 ҳисобидаги дурангдан кейин "Ривер Плейт" кетма-кет иккинчи чемпионликни тантана қилади.

1945 йил

Ёшлар орасидан порлаб чиққан бўлажак уч юлдуз — Амадео Карризо, Нестор Росси, Альфредо Де Стефано клубдаги дебютини ўтказди.

1945 йил

25 ноябрь куни “миллионерлар” “Чакарита”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги титулга эришди. Анхель Лабруна 24 та гол билан турнир тўпурари бўлди.

1947 йил

“Ҳуракан”даги бир йиллик фаолиятдан сўнг Де Стефано жамоага қайтди ва 27 гол билан тўпурар бўлди.

1947 йил 

9 ноябрь куни “Росарио Централь” 4:0 ҳисобида таслим этилди ва навбатдаги унвон қўлга киритилди.

1949 йил

Иш ташлаш эълон қилинганидан сўнг Морено, Росси, Де Стефано, Феррейра каби юлдузларни мамлакатни тарк этди.

1952 йил

Етакчилардан айрилганига қарамай, "Ривер Плейт" яқин вақтда ўзини ўнглаб олди ва яна чемпионга айланди.

1953 йил

Клубдаги 15 йиллик фаолиятида давомида 6 та чемпионликка эришган Норберто Яконо “йўл-йўл чизиқлилар” билан хайрлашди.

1953 йил

“Расинг”ни 2:1 ҳисобида енгган "Ривер Плейт" кетма-кет иккинчи йил чемпионатни пешқадам сифатида якунлади.

1954 йил

Ўн йилликнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири Энрике Омар Сивори жамоада дебют қилади.

1955 йил

Федерико Вайронинг таклиф этилиши ва Россининг қайтиши жамоани кучайтирди, бу эса навбатдаги кубокни олиб келди.

1956 йил

"Оқ-қизиллар" 25 ноябрь куни сўнгги тур доирасида 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совринлари сонини яна биттага оширди.

1957 йил

Сивори 10 миллион пьесо эвазига "Ювентус"га сотилди.

1957 йил

Эрминдо Онега 15 декабрь куни клуб сафида дебют қилди.

1957 йил

Кетма-кет учинчи йил клуб мамлакат чемпиони бўлди. Роберто Зарате 22 та гол билан тўпурарликка эришди.

1958 йил

Сиворидан тушган маблағ эвазига стадионнинг таъмирлаш ишлари якунланди.

1964 йил

Оскар Мас илк бор жамоа либосида майдонга тушди. Йиллар ўтгач, у клубнинг иккинчи тўпурарига айланди (199 та гол).

1968 йил

23 июнь куни "Риверт" — "Бока" дербисида 12-дарвоза фожиаси содир бўлди. Чиқиш эшигига оломоннинг ўзини уриши натижасида 71 киши ҳалок бўлди ва 66 киши жароҳатланди.

1969 йил

"Мостаза" номи билан машҳур бўлган Реиналдо Карлос Мерло клуб сафида дебют қилди. У пойтахтликлар билан 1969–1984 йиллар оралиғида 500 та ўйин ўтказди.

1971 йил 

8 август куни чемпионатда Норберто Освалдо Алонсо дебют қилди.

1972 йил

15 октябрь куни "Бока Хуниорс"га қарши шиддатли дербида жамоа 5:4 ҳисобида зафар қучди.

1973 йил

"Расинг" таркибидан етишиб чиқиб, кейинчалик барча даврларнинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланган Убалдо Матилдо Филлол клуб таркибига қўшилади.

1975 йил

Анхель Лабрунанинг мураббий сифатида таклиф этилиши билан клубда инқилоб содир бўлади ва "Ривер Плейт" 18 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионига айланади. Сўнгги ўйинда "Аргентинос" жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилади.

1977 йил

"Ривер Плейт" мамлакат чемпионига айланди, "оқ-қизиллар" сўнгги ўйинда "Ферро"ни 4:2 ҳисобида енгди.

1978 йил

"Монументаль" стадиони жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилди. Бўлажак чемпион — Аргентина сафида беш нафар "Ривер Плейт" ўйинчиси ҳаракат қилди, булар: Убалдо Филлол, Леополдо Луке, Даниел Пассарелла, Оскар Ортиз ва Норберто Алонсо.

1978 йил

Ўзини тўпурар футболчи, сўнгра ажойиб мураббий сифатида намойиш эта олган Рамон Анхель Диас клубда дебют қилди.

1979 йил

"Ривер Плейт" Аргентина чемпионига айланди.

1980 йил

7 август куни Лабруна қўл остидаги "Ривер" "Тигре"ни 3:1 ҳисобида енгади ва яна Метрополитан чемпиони бўлди.

1981 йил

Де Стефано бошчилигидаги жамоа охирги ўйинда "Ферро"ни минимал ҳисобда доғда қолдириб, навбатдаги титулга ўз номини ёздиради.

1983 йил

"Монтевидео Уондерс"дан клуб тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири Энцо Франческоли олиб келинди.

1983 йил

19 сентябрь куни футболчи ва мураббий сифатида қаҳрамонга айланган Анхель Лабруна вафот этди.

1986 йил

"Миллионерлар" 9 март куни "Велез"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат якунланишига 5 тур қолганда муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритади. Франческоли эса 25 та гол билан тўпурарга айланади.

1986 йил

"Ривер Плейт" "Америка де Кали"ни икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Либертадорес кубоги билан тақдирланади.

1986 йил

Шу йил Қитъалараро кубокда иштирок этган жанубий америкаликлар ҳал қилувчи баҳсда Бухарестнинг "Стяуа" жамоасини мағлуб этади.

1986 йил

Норберто Освальдо Алонсо бутсаларини михга илади.




1987 йил

16 август куни "йўл-йўл чизиқлилар" КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги финалида Коста-Риканинг "Депортиво" клубини 3:0 ҳисобида таслим этади. Голларга Вильязан, Фунес ва Энрике муаллифлик қилади.

1990 йил

"Ривер" 19 май куни "Эстудиантес"ни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

1991 йил

Рамон Диас клубга қайтиши билан жамоа булдозер машинасига айланди. Кетма-кет ғалабалардан сўнг "Ривер Плейт" Аргентина чемпиони айланди. Диас эса 14 та гол билан голеадорга айланди.

1991 йил

Йил сўнгида ёш иқтидор эгаси — Арландо Ортега клубда дебют қилди.

1993 йил

Эрнан Креспо, Марсело Галлардо, Матиас Алмейда каби бўлажак юлдузлар клуб либосида пайдо бўлди.

1993 йил

Охирги ўйинда "Аргентина Жуниор"га қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳам клубнинг мамлакат чемпиони бўлишига тўсқинлик қилолмади.

1994 йил

Франция ва Италия чемпионатларидаги етти йиллик фаолиятдан сўнг Энцо Франческоли собиқ жамоасига қайтди.

1994 йил

Ла Бомбонерада "Бока Хуниорс"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган "Ривер Плейт" турнирнинг сўнгги ўйинида "Велес" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнайди ва мағлубиятсиз серия билан чемпионга айланди.

1995 йил

Рамон Анхель Диас клубга бу сафар мураббий сифатида қайтди. Йиллар ўтиши билан у клуб тарихидаги ёрқин мураббийлардан бирига айланди.

1996 йил

Рамон Диас шогирдлари 26 июнь куни Эрнан Креспонинг дубли эвазига "Америка де Кали"ни мағлуб этиб, Либертадорес кубоги соҳибига айланади.

1996 йил

Сеҳргарано ўйин намойиш этадиган Паблито Аимар "миллионерлар"нинг асосий таркибидаги илк учрашувини ўтказди.

1996 йил

Мухлислар билан тўлиб-тошган "Монументаль" стадионида "Велез"ни 3:0 ҳисобида енгган дарёбўйи жамоаси Аргентина чемпионлигини қўлга киритди.


1997 йил

"Миллионерлар" Саласнинг иккита голи эвазига "Сан-Паулу"ни 2:1 ҳисобида мағлаб этиб, Жанубий Америка суперкубогига эга чиқишади.

1997 йил 

Суперкубок учрашувидан тўрт кун ўтгач, "Ривер Плейт" мамлакат чемпионига айланди.

1998 йил

18 февраль куни Энцо Франческоли бутсаларини михга илди.

1998 йил

Клубда ёш иқтидор эгаси Хавьер Савиола дебют қилди ва дастлабки ўйинидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди.

1999 йил

XX асрда Аргентинанинг сўнгги чемпионатида "Ривер Плейт" зафар қучди.

2000 йил

"Оқ-қизиллар" 9 июль куни "Ферро"ни 3:0 ҳисобида енгиб, чемпионликни расмийлаштирди.

2001 йил

25 май санасида клубнинг 100 йиллиги тантана қилинди.

2002 йил

Сўнгги ўйинда "Аргентина Хуниорс"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этган "Ривер" навбатдаги титулни расмийлаштирди.

2003 йил

"Олимпо"ни 2:0 ҳисобида енгган клуб галдаги чемпионлик унвонига эга чиқди.

2004 йил

Лео Астрада мураббий сифатида илк бор жамоага чемпионликни тақдим этди.

2008 йил

8 июнь куни "Олимпо"ни 2:1 ҳисобида ортда қолдирган "Ривер Плейт" музейини яна бир кубок билан бойитди.

2014 йил

Олти йиллик танаффусдан сўнг "оқ-қизиллар" яна шоҳсупага кўтарилди.

2014 йил

Судамерика кубоги қўлга киритилди.

2015 йил

Клуб Жанубий Америка Кубок эгалари кубоги соҳибига айланди.

2015 йил

Либертадорес кубогини муваффақиятсиз бошлаган "Ривер Плейт" якунда мутлақ муваффақият билан турнирни якунлади.

2015 йил

Жанубий Америка жамоалари Япония чемпионати ғолиби ўртасидаги ўтказилган турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида "Ривер Плейт" "Гамба Осака"ни мағлуб этиб, коллекциясини яна бир соврин билан бойитди.

2016 йил

Жанубий Америка Кубок эгалари кубоги муносиб ҳимоя қилинди.

2019 йил

Аргентина суперкубоги қўлга киритилди.

2021 йил

"Ривер Плейт" 36-чемпионлик титулига эга чиқди.

Айни дамда чемпионат пешқадами бўлиб турган "Ривер Плейт" бугун тушдан кейин мазкур стадионда "Дефенса й Жустиcиа"ни қабул қилди. 80 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган учрашувга биз ҳам амаллаб бора олдик. Аммо мириқиб футбол кўриш ўрнига бахтсиз ҳодисага дуч келдик — томошабиннинг трибунадан йиқилиб, ҳалок бўлгани туфайли учрашув 26-дақиқада тўхтатилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика