Ришарлисон Манчестерга йўл олишни истайди

Оқил Абдубарноев
17 апр 2022
"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон де Андраде "Манчестер Юнайтед" томонидан билдирилаётган қизиқиш туфайли "ирислар" лагерини тарк этишга тайёр.

Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик ҳужумчи ўз агентига янги клуб топиши кераклигини айтган. Бундан ташқари, футболчи аллақачон "Эвертон" раҳбарияти билан музокаралар олиб борган. Ришарлисонга "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

24 ёшли футболчи жорий мавсум 26 ўйинда 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Insider