РФИ футболчиларга чилим чекиш ва экзотик чой ичишни тақиқлади

Aslanov Jasurbek
31 мар 2018
РФИ футболчилар организмига допинг тушмаслиги учун чора-тадбирлар рўйхатини эълон қилди.

Қуйидагилар тақиқланади:

- БАДА антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган маҳсулотлар харид қилиш;

- Чилим чекиш;

- Жанубий Америка ҳамда Хитойдан келтирилган гўшт маҳсулотларини сертификатига қарамасдан истеъмол қилиш (таркибида клунбутерол бўлиши мумкин);

- Наркотик воситаларини қабул қилиш;

- Вазн ташлаш дори воситаларидан фойдаланиш: Улар таркибида этикетда кўрсатилмаган тақиқланган диуретик ва психостимулятор мавжуд бўлиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru