

Португалиялик бу мутахассиснинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар анчадан бери гап-сўз бўлиб юрганди. Жамоанинг Шотландия кубогидаги чиқиб кетиши раҳбариятнинг якуний қарорни чиқаришига сабаб бўлди.
Глазголиклар ярим финал учрашувида “Мазэруэлл” жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди. Кайшинья шу йилнинг март ойида “Рейнжерс” бош мураббийи этиб тайинланганди. Жамоа ўшандан бери ўтказилган 26 та ўйиндан 14 тасидагига ғалаба қозона олди.

46 ёшли португалиялик мутахассиснинг ёрдамчилари Педру Мальта ва Жозе Белман ҳам жамоани тарк этишди. Шотландия чемпионатининг ўнинчи туридан сўнг “Рейнжерс” 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам “Селтик”дан 8 очкога ортда қолмоқда.



