Рэшфорд Кунде билан контакт ҳақида: "100% фол, у оёғимга зарба берди. Ҳакамни умуман тушунмадим"
17 фев 2023 15:22
Янгиликлар
Рэшфорд Кунде билан контакт ҳақида: "100% фол, у оёғимга зарба берди. Ҳакамни умуман тушунмадим"
Маркус Рэшфорд "Барселона"га қарши Европа Лигаси доирасидаги баҳсда (2:2) ишлаган ҳакамлардан норози.
Эпизоларнинг бирида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб кетаётганди, аммо Жюль Кунде билан тўқнашувдан кейин майдонга қулади. Ҳакам Маурицио Мариани бу вазиятда фол йўқ деб ҳисоблади.
"Мен вазиятни такроран кўрмадим, лекин лайнсмен ёки ҳакам мени майдонга "шўнғиди" деб ҳисоблаганини тушуна олмадим"
Мен тўпни олдинроққа ташладим, оёғим тўп йўлини тўсиб турганди, Кунде эса оёғимга зарба берди. Бу очиқчасига фол", – деди Рэшфорд "BT Sport" эфирида.
Фикрлар