

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 24 ёшли португалиялик футболчи "Вулверхэмптон" билан тез орада шартнома имзолайди.
Хавбек 17 август куни жарроҳлик операциясини ўтказди, шу сабаб у 6 ҳафта атрофида майдонга туша олмайди.
Саншеш 2020/21 йилги мавсум "Лилль" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.



