"Рефери-тайм" кўрсатувининг биринчи сони 7 март куни эфирга узатилади

Narzulla Saydullayev
6 мар 2018
"Спорт" телеканали ПФЛ билан ҳамкорликда янги лойиҳа - “Рефери-тайм”да экранга олиб чиқишни режалаштиргани ҳақида хабар бергандик.

Унда ПФЛнинг ҳакамлар ишини баҳолайдиган ва назорат қиладиган бўлимидан махсус вакил тур ўйинларида юзага келган баҳсли ҳолатларни шарҳлаб беради. Кўрсатувни эфирга узатишдан асосий мақсад эса ўйинларда адолатли ҳакамликни таъминлашга ҳисса қўшишдир. Бу Суперлиига ўйинларининг томошабоблигини оширишга, ортидан ўзбек футболи ривожига ёрдам бериши шубҳасиздир.

Ушбу кўрсатувнинг биринчи сони 7 март куни соат 19:55да намойиш этилади. Кўрсатувда шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ва ПФЛ ҳакамлар назоратчиси Арслон Хотамов Суперлиганинг 1-туридаги ҳакамлик ишини таҳлил қилишди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: СПОРТ ТВнинг телеграмдаги расмий канали