UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  9 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  1 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  1 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  4 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  33 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  8 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  2 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  35 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  3 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6

"Реал"нинг ЕЧЛдаги ғолиблиги. Клаттенбург тан олди, Рамос финалда "Атлетико" дарвозасини офсайддан ишғол қилган Янгиликлар

"Реал"нинг ЕЧЛдаги ғолиблиги. Клаттенбург тан олди, Рамос финалда "Атлетико" дарвозасини офсайддан ишғол қилган

Англиялик ҳакам Марк Клаттенбург 2016 йилнинг 28 майида бўлиб ўтган "Реал" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги финал ўйинини ёдга олди.

"Ушбу финалда "Реал" биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо, Рамос гол урган вазиятда офсайд бор эди. Биз буни танаффус пайтида тушундик. Катта кураш кечди ва менинг ёрдамчим вазиятни кўра олмай қолди.

Иккинчи бўлимда эса Пепе хато қилди ва ўз дарвозасига пенальти белгиланишига сабаб бўлди. У менга бу ҳар қанақасига 11 метрлик нуқта эмаслиги тушунтиришга уринди. Мен эса жавоб бердим: "Аслида сизларнинг биринчи голингиз бўлмаслиги керак эди", шундан сўнг у жимиб қолди, - дейди Клаттенбург.

Эслатиб ўтамиз, Пепенинг қўполлигидан сўнг пенальтини Антуан Гризманн аниқ ижро этолмаган, аммо 79-дақиқада Карраско гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Ўйин тақдири эса пенальтилар сериясида ҳал бўлган ва "Реал" яна чемпион.


"Атлетико" бунга қандай муносабат билдирди?

"Атлетико"нинг Twitter'даги саҳифаси Испаниянинг 3та бош нашрларидаги суратларни битта қилиб жамлаб, "ўйланган" смайлик билан жавоб қайтарди.


"Феде Вальверде ҳикояси". Унга Моратани йиқитишни ким айтганлиги маълум бўлди 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика