"Реал"га иккита гол урган Деле Алли ўйиндан кейин нималар деди?
02 ноя 2017 12:44
Янгиликлар
"Реал"га иккита гол урган Деле Алли ўйиндан кейин нималар деди?
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли ЕЧЛ 4-тури доирасида "Реал" билан ўйинда дубл қайд этгач фикрларини билдириб ўтди.
"Биз яхши ўйнадик. Ўйинга режамизни амалга оширсак ва ҳимояга умид қилсак, бизда имкониятлар бўлишини билардик. Натижадан жуда ҳам қониқдим.
Биз ўйинни назорат қилганимиздан ажабланмадим, бизда ҳатто "Бернабеу"да ҳам кўплаб бўш зоналар бўлган эди. Бундай жамоалар билан шунчаки рақобатлашишни эмас, уларни мағлуб этишни хоҳлаймиз.
Иккита гол урганимдан мамнунман, лекин янада муҳимроғи биз ғалаба қозондик", - деди Алли.
Фикрлар