UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  1 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  3 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  0 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  3 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   36 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  380 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда? Янгиликлар

"Реал" - "Ювентус". Пенальти бўлган вазиятга машҳурлар қандай фикрда?

Кеча Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "Реал" ўз майдонида "Ювентус"га (1:3) мағлуб бўлди.

Бироқ икки ўйинга кўра ярим финалга йўлланма олди. "Реал"нинг ягона голи 90+3-дақиқада белгиланган пенальти эвазига киритилди.

Ушбу вазиятга италиялик собиқ ҳакам Грациано Чезари фикр билдирди.

"Такрорий лавҳада Бенатия тўпга ўйнагани кўринди, бундай вазиятда ҳеч қандай фол ва пенальти берилмайди. Ҳакам футболчининг ҳаракатига тўғри баҳо бера олмади. Видеотакрорлар тизими ўша ерда ҳакамларга ёрдам берган бўларди", - деди Чезари.

Бу ҳолатни испаниялик ҳакам Итурральде Гонсалес ҳам муҳокама қилди.

"Бенатиянинг қилган ҳаракати пенальтига тортмасди. Бош ҳакам қарор чиқаришга шошилди. Бу 11 метрлик пенальти эмасди", - деди Иттуральде.

Англиялик машҳур ҳакам Грэм Полл эса шундай деди:

"Оливер ишонч билан пенальти белгилади. Ўз қарорини муҳокама қилмади. Унга "Ювентус" футболчилари қаттиқ босим ўтказишди. У эса Буффонга қизил бериб, босимдан чиқиб кетди. Майкл яхши ҳакам ва у нима қилаётганини билади", - деди Полл.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан:

"Пенальти бўлган вазиятни кўрмай қолдим. Ҳакам пенальти белгилади ва қарорини ўзгартирмади. 

Биз ярим финалга чиқдик. Фақатгина ўйин борасида жавоб бераман", - деди Зидан.

"Ювентус" футболчиси Меҳди Бенатия:

"Васкеснинг ёнидан ўтиб, тўпга тегдим. Мен тегганимдан кейин тўп йўналишини қандай ўзгартирганини кўринди. Васкес эса йиқилди. Пенальти йўқ эди", - деди Бенатия.

"Матч ТВ" шарҳловчиси Георгий Черданцев:

"Британча ифлослик. У Буффоннинг ЕЧЛдаги сўнгги ўйинида четлатиб тарихга кирди. Омадсиз. ФУУУУУУУ!", - деб ёзади Черданцев.

Рейтинг: +72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика