"Реал" Йович трансферига ўз ҳужумчисини қўшмоқчи
04 май 2019 10:27
Янгиликлар
"Реал" Йович трансферига ўз ҳужумчисини қўшмоқчи
"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас "Айнтрахт"дан харид қилинадиган Лука Йович трансферининг бир қисмига айланиши мумкин.
"Қироллик клуби" немис клубига 60 млн. евро таклиф қилди. Бу маблағдан 48 млн. евро "Айнтрахт"га, 12 млн. евро эса Йовичнинг 20% трансфери ҳуқуқини сақлаб қолган "Бенфика"га насиб этади.
"Айтрахт" Йович ўрнига айни дамда Зинедин Зидан режаларидан жой олмаётган "Реал" ҳужумчиси Мариано Диасни олмоқчи.
Жорий мавсум 21 ёшли Йович Бундеслиганинг 29та учрашувида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 5та голли пас берди. У Европа лигасининг 13та баҳсида рақиб дарвозасини 9 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 4
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар