“Реал” яқин орада футболчи сотиб оладими? Зидан жавоб берди
29 сен 2020 21:10
Янгиликлар
“Реал” яқин орада футболчи сотиб оладими? Зидан жавоб берди
Мадридликлар устози Зинедин Зидан клуб жорий трансфер ойнасида янги футболчиларни харид қилишни ўйламаётгани ҳақида гапирди.
“Трансфер ойнаси 5 октябргача очиқ бўлади. Кимнидир сотиб олишни режалаштиряпмизми? Йўқ. Жамоамда шундоқ ҳам футболчилар кўп. Бошқаларни таклиф этиш? Бундан маъно йўқ, бизда зўр таркиб бор. Барча футболчилардан мамнунман, деб айта оламан”, дея сўзларини якунлаган Зидан.
Қайд этиш жоиз, "Реал" ушбу трансфер ойнасида бирорта футболчи билан шартнома имзоламади. Аксинча, бошқа клубларга ижарага берилган бир қатор ўйинчилар жамоага қайтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар