"Реал" Хамесни сотишни режалаштирмоқда. Унинг трансфер нархи ҳам аниқ
14 мар 2019 22:25
Янгиликлар
"Реал" Хамесни сотишни режалаштирмоқда. Унинг трансфер нархи ҳам аниқ
“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес жамоанинг баъзи футболчиларини сотиб юбориб, уларнинг ўрнига янги футболчиларни олиб келмоқчи.
El Confidencial’нинг хабар беришича, “Реал” биринчи навбатда Хамес Родригесни трансферга қўймоқчи. Колумбиялик футболчи 2017 йилдан бошлаб мюнхеннинг “Бавария” клубида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётганди. “Қизиллар” ярим ҳимоячининг ижараси учун “бланкос”лар ҳисобига ҳар йили 6,5 млн. евродан ўтказиб берган. Агар мюнхенликлар Хамесни сотиб олишни истаса, унда “Реал” ҳисобига яна 42 млн. ўтказиб бериши керак бўлади.
Манбанинг маълум қилишича, Хамес Родригеснинг бошланғич трансфер суммаси 60 млн. еврони ташкил қилади. “Бавария” жорий йилнинг ёзида 27 ёшли хавбекни келажаги борасида якуний қарорга келади.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 12
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар