

22 ёшли футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Хакими "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва айнан шунинг учун ҳам мадридликлар бу трансфердан пул олишади.
Қоидага кўра, 12- 23 ёшли футболчиларнинг трансфери суммасининг 5 фоизи уни тарбиялаган клубларга берилади. Хакими 19 ёшгача "Реал" академияси аъзоси ҳисобланган. Шу сабабли ҳам "Реал" мазкур трансфер орқали 2,1 миллион евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хакими бир йил олдин "Реал"дан "Интер"га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.



