"Реал" Вараннинг ўрнига кимни харид қилиши маълум бўлди
29 мар 2019 12:43
Янгиликлар
"Реал" Вараннинг ўрнига кимни харид қилиши маълум бўлди
"Реал" жамоани тарк этиши кутилаётган ҳимоячи Рафаэль Варан ўрнига футболчи топиб қўйди.
Маълумотларга кўра, франциялик ўрнини "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали эгаллайди. 27 ёшли сенегаллик хизматларига "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Кулибалини харид қилишда муаммога айланадиган ягона нарса трансфер нархи бўлиши мумкин. Ҳимоячининг бозор нархи 70 млн. еврога баҳоланмоқда, бироқ унинг шартномасидаги товон пули 150 млн. евро. Неаполликлар ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас. "Реал" ҳимоячини сотиб олиш учун товон пулини тўлашига тўғри келади.
Олдинроқ, Варан фаолиятини "Ювентус" ёки "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 10
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар