"Реал" ва МЮ инқироз сабабли "Тоттенхэм" футболчиси учун курашмайди
19 апр 2020 10:18
Янгиликлар
"Реал" ва МЮ инқироз сабабли "Тоттенхэм" футболчиси учун курашмайди
"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн яқинлашиб келаётган трансферлар ойнаси вақтида "Реал"нинг режаларига кирмайди.
"Daily Mail"нинг қайд этишича, коронавирус сабабли бўлаётган кичик молиявий инқироз сабабли "қироллик клуби" раҳбарияти катта трансферларни амалга оширмасликни ўйламоқда. "Реал" яқиндагина футболчиларнинг маошини 10 фоизга пасайтирганди.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" ҳам Харри Кейннинг трансферидан воз кечгани борасида маълумотлар берилганди.
Фикрлар