"Реал" ва "Барселона" "Специя" ҳужумчисига даъвогарлик қилишмоқда

Aslanov Jasurbek
25 янв 2017
"Реал" ва "Барселона" Б Серияда иштирок этувчи "Специя" ҳужумчиси Абдуллахи Сулаймонга қизиқиш билдирмоқда.

"Реал" футболчи вакиллари билан боғланишга улгурди. Кутилмаган ҳолатларни олдини олиш учун "Қироллик клуби" "Специя" раҳбарияти билан учрашиш ва Мадрид клуби ёзда улар билан музокара ўтказиши ҳақида маълум қилиш учун ўз вакилини Италияга жўнатди.

Жорий мавсумда 18 ёшли нигериялик футболчи майдонга тушгани йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bernabeu Digital