"Реал" ва "Атлетико" Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурарига қизиқмоқда
18 ноя 2021 18:01
Янгиликлар
"Реал" ва "Атлетико" Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурарига қизиқмоқда
"Ривер Плейт" ҳужумчиси Хулиан Альваресга Ла Лига топ-клублари қизиқмоқда.
21 ёшли ўйинчини "Реал" кузатмоқда. "Қаймоқранглилар" агар у ҳозирги формасини сақлаб қолса, ўйинчи билан шартнома имзолашга уриниб кўришлари мумкин.
Аргентиналик борасида шунингдек "Атлетико" ҳам маълумот сўраган.
Олдинроқ хабар берилганидек, Альваресга "Ювентус" ва "Милан" томонидан ҳам қизиқиш бор.
Форвард жорий мавсум "Ривер" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 5та ассист қайд этди. У Аргентина чемпионати тўпурари ҳисобланади.
Фикрлар