"Реал" текинга "Атлетик" дарвозабонини қўлга киритиши мумкин
09 ноя 2017 17:11
Янгиликлар
"Реал" текинга "Атлетик" дарвозабонини қўлга киритиши мумкин
Мадридликлар 23 ёшли дарвозабоннинг Бильбао клуби билан шартнома узайтириш жараёни қандай кечаётганини диққат билан кузатишмоқда. Унинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
"Реал" Аррисабалагани "Қироллик клуби"нинг биринчи рақамли дарвозабонига айлантирмоқчи. Агар декабргача "Атлетик" голкипер билан шартномани узайтирмаса, у ўзи истаган клуб билан музокара ўтказиши мумкин.
"Атлетик" дарвозабонга маоши оширилган шартнома таклиф қилди. Битимда дарвозабоннинг товон пули 75 млн. евро бўлади.
Футболчи агентларининг фикрича, раҳбарият унинг товон пулини катта қилганига яраша, маоши ҳам шунга арзийдиган бўлиши керак. Ҳозирча Аррисабалагага 2,2 млн. евролик маош таклиф қилмоқда. "Реал" эса ҳар томонлама яхшироқ битим таклиф қилишга тайёр.
Фикрлар