

2021 йилнинг ёзида шартномаси якунига етадиган 34 ёшли испаниялик футболчи клуб билан битимни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Монреаль жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи фаолияти давомида "Сосьедад"дан ташқари "Осасуна", "Малага" ва "Арсенал" клубларида ўйнаган.



