"Реал" - "Сельта". Пересга қарши бўлган баннерлар хизматчилар томонидан олиб ташланди
17 мар 2019 12:12
Янгиликлар
"Реал" - "Сельта". Пересга қарши бўлган баннерлар хизматчилар томонидан олиб ташланди
"Реал" мухлислари "Сельта"га қарши ўйинда Мадрид клуби президенти Флорентино Пересга қарши акция ўтказишди.
Ушбу мавсумда жамоасининг ўйинлар ва натижаларидан мамнун бўлмаган мухлислар "Сантяьго Бернабеу" трибуналарига "Флорентино, кет" ва "Барчасига айбдор Флорентино" деган ёзувлари бор баннер кўтариб келишганди.
Аммо биринчи бўлимда стадион ишчилари ушбу баннерларни мухлислардан олиб қўйиб, стадион ташқарисига олиб чиқиб ташлашган.
Фикрлар