UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11МЮ бундай натижани АПЛда қайд этган илк клубга айланди   2 07:52Дин Смит МЮнинг навбатдаги пенальтиси ҳақида: “Бу шармандали қарор”   2 07:31Сульшер: “Погба жароҳатидан тузалиб, бутунлай ўзгарган бошқа жамоага қайтди”   0 07:12Бруну Фернандеш сермаҳсуллик кўрсатишда давом этмоқда   1 07:00А Серия. "Верона" - "Интер" 2:2  0 06:55ЛаЛига. "Атлетик Бильбао" - "Севилья" 1:2  0 06:50АПЛ. "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" 0:3  0 06:45АПЛ. "Эвертон" - "Саутгемптон" 1:1  0 06:40АПЛ. "Борнмут" - "Тоттенхэм" 0:0  0 06:35Туркия Суперлигаси. "Бешикташ" - "Касимпаса" 3:2  0 05:14Olamsport: Боксчимизда янги шартнома, энг яхши боксчилари рейтинги ва бошқа хабарлар  0 02:54Испания. 26 зарба йўлланган ўйинда "Севилья" Бильбаода иродали ғалабага эришди  3 02:44Италия. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  4 02:31Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?  9 02:17"Манчестер Юнайтед" - АПЛда кетма-кет тўрт ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришган илк жамоа  8

"Реал" Роберто Карлосни қандай қўлга киритган ёхуд футболчи алмашамизми? Янгиликлар

"Реал" Роберто Карлосни қандай қўлга киритган ёхуд футболчи алмашамизми?

Жамоалар янги футболчини нафақат сотиб олишлари, балки ўз ўйинчиларига алмашишлари ҳам мумкин.


Иван Саморано – Роберто Карлос + 15 млн евро, "Реал" — "Интер"

Футбол тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири "Реал"га тасодифан бориб қолади. "Интер" нима қилиб бўлса ҳам Саморанони қўлга киритишни истарди. Трансфер нархини тушириш ниятида келишувга ҳужумга ўтиб кетаверадиган ёш бразилиялик ҳимоячини қўшади. "Реал"да Карлос эркинликка эришди ва ўз иқтидорини тўлиқ намоён қилди. Саморано эса Италияда нафақат кутилган ўйинни, балки Испанияда кўсартганини ҳам намойиш қила олмайди. Орадан бир йил ўтиб миланликлар бошқа "тўққизлик"ни сотиб олишади – Роналдо.


Генрих Мхитарян – Алексис Санчес, "Манчестер Юнайтед" — "Арсенал"

Бироз тушунарсиз келишув. Мхитарян Моуринью билан келишолмасди, унинг агенти – Мино Райола эканлигини инобатга олсак, бундай келишмовчиликлар тезда жамоатчилик муҳокамаси марказида бўларди. Бироқ "Арсенал"ни бир ўзи олға тортиб чарчаган Санчесга алмашув, ҳаммасини баттар ёмонлаштирди. Санчес "Манчестер Юнайтед"да катта маош олди (ҳафтасига 500 минг. евро), буни кўрган бошқа футболчилар ўзларининг ҳам маошларини оширишни талаб қилишди. "Қизил иблислар" футболчини ижарага бериб ҳам қутилишмади. "Интер"да тўп тепаётган чилиликнинг ойлигини ярмидан кўпроғини ҳамон "Юнайтед" тўлайди. Мхитарян ҳам "Арсенал"да у қадар зўр ўйнаб кета олмади.


Леонардо Бонуччи – Доменико Кришито, Серхио Альмирон ва 12,5 млн евро "Бари", "Дженоа", "Ювентус"

"Ажойиб" схема. Бунақаси фақат Италияда бўлиши мумкин. 2010 йил ёзида "Ювентус" Антонио Конте қўл остида омадли мавсум ўтказган "Бари" ҳимоячиси Бонуччини сотиб олишни ният қилади. Лекин Бонуччининг трансфер ҳуқуқи қисман "Бари"га, яна бир қисми унинг собиқ жамоаси "Женоа"га тегишли эди. "Женоа"да эса трансфер ҳуқуқининг маълум қисми ҳамон "Ювентус"га тегишли бўлган Кришито тўп тепарди. Мураккаб схема натижасида "Юве" Кришитодан буткул воз кечади, "Женоа" эса — Бонуччидан. "Бари" "Юве"дан Альмирон ва 12,5 млн евро олади. Бонуччи "Ювентус"га ўтади, Кришито "Женоа"да қолди. ФИФА нега футболчиларга бирданига икки клуб (қисман) эгалик қилишини нега тақиқлаб қўйганини бу воқеадан сўнг тушуниш қийин эмас.


Эшли Коул – Вильям Галлас + 7 млн евро, "Арсенал" — "Челси"

"Мен ўша таклифни эшитганимда карахт ҳолимдан машинамни уриб олай дегандим". Эшли Коул "Арсенал"да қолмаслигини очиқчасига намоён қиларди — лекин 2004 йил Арсен Венгер қўл остида анчагина кучли таркиб бор эди. Галлас ёмон ҳимоячи эмасди, "Арсенал" тўрт йил давомида тўп тепди, жамоадошлари билан жанжалишиб турарди ва якунда "Тоттенхэм"га ўтиб кетди. Коул "Челси"билан барча мусобақаларда ғолиб бўлди, жумладан Чемпионлар Лигаси бош совринини ҳам.


Андреа Пирло – Гули + 5дан - 13 млн еврогача, "Интер" — "Милан"

Яна "Интер" ва яна "қовун тушириш". "Милан" қўшнисини қандай кўндирган билмаймизку, лекин ҳозир Андрес Гульельминпьетрони танийдиганлар деярли йўқ, Пирлони эса ҳамма билади. Ёш Андреа "Интер" таркибига кира олмаётганди, Гули эса "Милан"га керак эмасди. Майдондаги нуқтаси бўйича ҳар икки футболчи ўхшаш эди, лекин ўшандаёқ Пирло улкан иқтидор соҳиби эканлиги сезилиб турарди. Ҳар икки клуб молиявий томондан бироз қинйалиб турганди, шу сабаб ўйинчи алмашишга қарор қилишади. "Милан"га Андреа Пирло ва Кристиано Брокки йўл олган бўлса, "Интер"га — Гули, Брнчич, Жинестра ва 17 млн евро тегади. Италиялик журналистлар бу трансферларни нархи кўтариб юборилган ва ҳар бири алоҳида қайд этилган, мақсад эса тушумни кўпайтириш деб ҳисоблашарди. Бу футболчилар фақат Пирло "ўйнаб кетди" – бироқ ўйнаганда ҳам шундай ўйнадики, бутун дунё уни эслаб қолди…


Давид Луис – Неманья Матич + 20 млн евро, "Бенфика" — "Челси"

Португалия клублари еврокубокларда кўп ҳам бош совринга эга чиқмас, ёки курашда фаворит ҳисобланмас, лекин бир жиҳат бўйича дунёда энг зўридирлар. Ҳеч ким ўйинчиларини улардан, уларчалик қиммат сота олмайди. 2010 йил ҳали ҳеч нима ютмаган ёш марказий ҳимоячи учун 25 млн евро каттагина сумма эди. Лекин "Бенфика" Луисни "Челси"га сотиб, қишда яна бир футболчи бўйича келишиб қўяди. 19 ёшли Матич асосий таркибга кира олмаётганди, шунинг учун уни осон қўйиб юборишади. Орадан икки йил ўтиб, уни "Бенфика" 25 млн.га қайтиб сотиб олиш учун. Умуман олганда ҳар икки футболчининг "Челси"га анча фойдаси тегади.


Деку – Куарежма + 15 млн, "Порту" — "Барселона"

20 ёшли Куарежманинг иқтидори шунчалик шов-шув бўлдики, у "Барселона"да пайдо бўлди. Лекин орадан бир йил ўтиб, каталонияликлар вахимали ҳеч нимани сезишмади чоғи, "Порту"га вундеркиндга яна яхшигина пул қўшиб бериб юборишди. Тескари йўналишда эса эндигина ЕЧЛда ғолиб бўлган Деку сафарга отланди. Ҳеч ким хафа бўлмади: Деку яқин тўрт йилга каталонияликлар асосий таркибидан тушмади ва яна бир марта Чемпионлар Лигасида зафар қучди, Куарежмани эса "Порту" "Интер"га 25 млн.га сотиб юборди.


Фернандо Торрес – Луис Гарсия + 34 млн евро, "Атлетико" М – "Ливерпуль"

Гарсия "Ливерпуль" тарихидаги энг омадли 2004/05-йилги ЕЧЛ мавсумида жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири эди. Лекин 2006 йилга келиб у таркибдаги жойини йўқотиб қўйди. Шу вақтда Бенитес Мадридда очилиб келаётган ёш ҳужумчини кўз остига олиб қўйганди. "Атлетико" 40 млн истарди: "Ливерпуль" эса 30 беришга тайёр эди. Якунда томонлар муроса кўчасини топишди. Мадридликлар ёши катта бўлсада, фойдаси тегадиган вингерга ва қўшимча 34 млн.га эга бўлишди. Гарсия "Атлетико"да икки мавсум тўп тепди, Торрес эса қаторасига уч йил АПЛда исталган рақибни додини бериб ташлади. Аммо кейин "Челси"га ўтди. Масаланинг яна бир қизиқ жиҳати шундаки, "Ливерпуль" ҳужумчиисини лондонликларга 60 млн.га сотди.


Златан Ибрагимович – Самуэль Это’о + 40 млн евро, "Интер" — "Барселона"

Миланликлар кўп маротаба трансфер бозорида тушунарсиз ишларни амалга оширишади. Пирлони Гульельминпьетро учун, Зеедорфни эса Франческо Кого учун бериб юбориш – ноёб истеъдод талаб қилувчи трансфер сиёсати. Аммо 2009 йил биргина трансфер алмашинуви билан "Интер" барча хатоларини ёпиб кета олган десак муболаға бўлмайди. Моуринью Ибрани сақлаб қолишни истаганди, лекин футболчи қолмаслигини маълум қилгач, вазиятдан максимал тарзда фойдаланди. Это’о швециялик ҳамкасбичалик кўп гол урмасди, лекин ундан бу талаб қилинмаган ҳам: "Интер" ушбу трансфердан ишлаб олган пулига яна бир форвардни сотиб олади. Милито голлар урарди, Самуэль эса ҳужумнинг чап қанотида учарди. "Интер" ўшанда ҳаммасини ютди, Златан эса Гвардиола билан келишолмай "Барселона"ни тарк этди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
07 июн 01:19:58
Ливерпуль ачиштирворди хаммангни
Торресни сотиш энг катта хато эди травмадан кацтибам зур уйнаетганди челсига сотишди синдиришди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг