"Реал" Рамосга яна бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Битим тез орада имзоланади
26 июн 2020 15:24
Янгиликлар
"Реал" Рамосга яна бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Битим тез орада имзоланади
"Реал" сардори Серхио Рамос тез орада клуб билан тузган шартномасини узайтиради.
Клуб ҳам, ўйинчи ҳам қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Рамос "Реал" президенти Флорентино Перес билан кўп гаплашди ва улар шартнома узайтирилишига ишончлари комил.
Ҳимоячи "Реал"ни ўз уйи деб ҳисоблайди ва клубдаги фаолиятини давом эттиришни хоҳлаяпти. Бироқ, томонлар кичик муаммога дуч келишмоқда - "Реал" бир йиллик, Рамос томони эса узоқроқ муддатли шартнома имзоламоқчи.
Рамоснинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
Рамос "Реал"да 2005 йилдан бери ўйнаб келади. У клубда 644та ўйинда майдонга тушиб, 94та гол гол уришга эришди ва жамоа билан 22та соврин ютган.
34 ёшли испаниялик жорий мавсум "Реал" сафида Ла Лигада 29та ўйинда, 8та гол уришга эришди ва бу фаолиятидаги рекорд натижа бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар